“Ўзтрансгаз” АКнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республика Молия вазирлигининг 2017 йил 29 июндаги №19-03-22-06-ЎзР-27-2017-сонли нархларни рўйхатга олиш реестрига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси улгуржи истеъмолчиларига (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналарига) етказиб бериладиган табиий газ нархи ўзгаради.

Унга кўра, 2017 йилнинг 15 июлидан ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда 1000 куб метри учун 263 400 сўм қилиб белгиланди.

Табиий газ калория учун қайта ҳисоб-китобсиз берилади.

Улгуржи истеъмолчиларга (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналарига) табиий газнинг улгуржи нархи унинг физик-кимёвий кўрсаткичларидан қатъи назар ягона ҳисобланади.

Мазкур реестр амал қилина бошланилиши билан улгуржи истеъмолчилар (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналар) учун амал қилувчи 2016 йилнинг 13 сентябрдаги №19-03-22-06-ЎзР-57-2016-сонли реестр ўз кучини йўқотади.