АҚШ авиакомпаниялар учун хавфсизлик чоралари йўриқномаси кучайтирилгани борасида маълумотларни эълон қилмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» АҚШ ички хавфсизлик вазирлигига асосан хабар берди.

«Биз авиакомпанияларга берилган батафсил йўриқномаларни маълум қилмаймиз», - дея таъкидлаб ўтишган маҳкамада.

Аввалроқ АҚШ ташқи парвозларга мўлжалланган хавфсизлик чоралари кучайтирилишига риоя этишдан бош тортган авиакомпанияларни ўз ҳудудига киритмаслик ниятида экани ҳақида хабар тарқалди.