АҚШ вице-президенти Майк Пенс июлда Тбилисига расмий ташриф билан келади, деб хабар бермоқда «Интерфакс» Грузия бош вазири Георгий Квирикашвилига асосан.

Унинг сўзларига кўра, Пенс ташрифи АҚШнинг Грузияни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим қадамига айланади.

Унинг аниқлик киритишича, Пенс Тбилисида 31 июль-1 август кунлари давомида бўлади.

Ўз навбатида АҚШнинг Грузиядаги элчихонаси хабарига кўра, Пенс ташриф давомида президент Георгий Маргвелашвили, бош вазир Георгий Квирикашвили ва Грузиянинг бошқа раҳбарлари билан учрашади.