Япониянинг Ямагута префектураси ҳукумати АҚШга Ивакуни базасида 61 та самолётни жойлаштиришга рухсат берди. Бу ҳақда The Mainichi хабар бермоқда.

Таъкидланишича, губернатор Цугумаса Мураока шундай қарорни эълон қилди.

Жойлаштириш июлда бошланади ва 2018 йилнинг майига қадар якунланади. Бу ер АҚШнинг Осиё шимоли-шарқида жойлаштирилган авиация сони бўйича энг йирик базаларидан бирига айланади (тахминан 120 та самолёт).

Ивакуни ҳокими Йошико Фукуданинг сўзларига кўра, у бу қарорни КХДР туфайли кескинлик ортиб бораётгани сабаб қўллаб-қувватлаган.