«Бавария» ўз тарихида илк марта жанубий кореялик футболчи билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Манба берган маълумотга кўра, бу футболчи 17 ёшли  «Инчхон Юнайтед» тарбияланувчиси Ёнг Ву Чон бўлди. Ёнг билан 2022 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзоланди. Янги футболчи 2018 йилнинг 1 январида «Бавария» сафига келиб қўшилади.

Ёнг Ву Чон ҳужумкор футболчи саналади. Жанубий кореялик футболчи «Бавария»да дастлаб 19 ёшгача бўлган таркибда тўп суради.