Ер майдонларини ноқонуний ажратишга барҳам берилади 

Ўзбекистон 30 Июнь 2017 20985

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Депутатлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар. Таъкидландики, қонун лойиҳаси табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, хусусан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонунларни янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва айниқса фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлашга қаратилгандир. 

Қонуннинг қабул қилиниши ер ости бойликларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш соҳасида юзага келадиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш имконини беради.

“Ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликнинг кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига асосан мавжуд ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириш, шу жумладан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг олдини олиш чораларини кўрмаслик, ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш, ер бериш тартибини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар