Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси барчани очиқ мулоқотга чақиради. 1 июль шанба куни соат 10:00дан 12:00гача Қўмитанинг раиси Абдушукур Абдуллаев билан биринчи бор тўғридан-тўғри видеоконференция орқали алоқа ўтказилади.

Қўмита жамоаси аҳолини ўзларини қизиқтирган саволлар, шикоят ва таклифлар билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларига фаол мурожаат қилишга чақиради.

Сизда ер ва кадастр билан боғлиқ ечилмаган ёки ечимини кутаётган масалаларнинг барчасини шу куни эркин муҳокамага қўйиш имконияти бор.

Видеоконференция алоқа қуйидаги манзилларда ўтказилади:

Андижон вилояти: Андижон шаҳри, А.Темур кўчаси.
Бухоро вилояти: Бухоро шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 4-уй.
Жиззах вилояти: Жиззах шаҳри, Ш. Рашидов кўчаси, 63-уй.
Қашқадарё вилояти: Қарши шаҳри, Насаф кўчаси, 1А-уй.
Навоий вилояти: Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Наманган вилояти: Наманган шаҳри, Хива кўчаси, 3-уй.
Самарқанд вилояти: Самарқанд шаҳри, Гулобод кўчаси, 56А-уй.
Сирдарё вилояти: Гулистон шаҳри, Гулистон кўчаси, 2А-уй.
Сурхондарё вилояти: Термиз шаҳри, М.Қаҳҳор кўчаси, 10-уй.
Тошкент вилояти: Зангиота тумани, Эшонгузар қўрғони, Мустақиллик кўчаси, 23-уй.
Фарғона вилояти: Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси, 73-уй.
Хоразм вилояти: Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси, 62-уй.
Қорақалпоғистон Республикаси: Нукус шаҳри, Тўрткўл гузари, 121-уй.
Тошкент шаҳри: Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 2А-уй.

Унда иштирок этиш учун, шунингдек, 10-97 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.