ФҲДЁ органларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Жамият 30 Июнь 2017 14374
Фото: "Кун"

Никоҳни рўйхатдан ўтказиш учун ФҲДЁ органларига зарур бўлган ҳужжатлар қандай? Norma.uz бу борада тавсиялар берди.

Никоҳланаётган шахслардан бирининг яшаш жойи бўйича ФҲДЁ органлари томонидан никоҳ расмийлаштирилади. 

ФҲДЁга ариза берганда оила қурмаганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этиш шартми?

Никоҳ тузилганлигини расмийлаштириш учун ФҲДЁга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

•  никоҳ тузиш истагида бўлганларнинг белгиланган намуна бўйича аризаси никоҳ расмийлаштирилишидан камида бир ой муддат олдин тақдим этилади;

•  шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар: паспорт, шахсни тасдиқловчи гувоҳнома ёки ҳарбий хизматчининг ҳарбий билети.

Муқаддам никоҳда бўлган шахслар аввалги никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатларни ҳам тақдим этишлари даркор.

Никоҳни расмийлаштириш учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади – ЭКИҲнинг 20%и

Никоҳ тузилганлигини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани олишда ФҲДЁ органлари никоҳ тузаётган шахсларга тиббий текширувдан ўтиш учун йўлланмалар берилади.

Тиббий текширувдан ўтиш тартиби Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.

Тиббий текширув шифокорлар – психиатрлар, наркологлар, дермато-венерологлар, фтизиатрлар (диспансерлар ва туман кабинетларида) яшаш жойи бўйича бепул равишда шахсларнинг тиббий муассасага мурожаат этган кундан эътиборан 2 ҳафтадан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.

Никоҳ қураётган 50 ёшдан катта шахсларнинг тиббий текширувлардан ўтиши мажбурий эмас, уларнинг розилиги билан ўтказилади.

Никоҳланаётган шахслар руҳий, наркологик, тери-таносил касалликлари, сил ва ОИТВ/ОИТС бўйича тиббий кўрикдан ўтишади.

Руҳий хасталиклар бўйича текширувлар (шизофрения, эпилепсия, олигофрения) яшаш жойи бўйича поликлиниканинг психиатр шифокори томонидан ўтказилади.

Туман психиатр шифокори бўлмаган тақдирда руҳий текширув туманлараро ёки вилоят психоневрологик диспансери психиатр шифокорлари томонидан ўтказилади.

Вилоят марказлари ва Тошкент шаҳри аҳолиси ҳудудий вилоят ёки шаҳар психоневрологик диспансерида текширувдан ўтади.

Тошкент шаҳридаги 1-сон шаҳар психоневрология диспансери Яккасарой, Чилонзор, Учтепа, Олмазор, Шайхонтоҳур туманларига хизмат кўрсатади. Яккасарой тумани Муқимий кўчаси, 94-уй манзилида жойлашган.

Тошкент шаҳридаги 2-сон шаҳар психоневрология диспансери Миробод, Яшнобод, Сергели, Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бектемир туманларига хизмат кўрсатади. Яшнобод тумани, Қорасув кўчаси, 25-уй манзилида жойлашган. 

Шахснинг психоневрологик ҳисобга олинмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома эркаклар учун – паспорт ва ҳарбий билет ёки ҳарбий рўйхатга олиш гувоҳномаси (45 ёшгача),  аёллар учун – паспорт бўлган тақдирда  берилади.

Наркологик текширув яшаш жойи бўйича нарколог шифокор томонидан ўтказилади (наркология диспансерида ёки туман наркология кабинетида).

Тошкент шаҳар наркология диспансери Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 32-уй (собиқ 7-туғруқхона) манзилида жойлашган. Паспорт ва яшаш жойи бўйича поликлиника йўлланмасини ўзи билан олиш керак.

Захм касаллигига текширув тери-таносил диспансерида ёки яшаш жойи бўйича поликлиникада дермато-венеролог шифокор томонидан ўтказилади. У шахсни умумқабул қилинган услубият бўйича текширади.

Тери-таносил диспансерлари Тошкент шаҳрида туманлараро тамойил бўйича фаолият юритади.

Чилонзор ва Учтепа туманларининг тери-таносил диспансери Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 33/1 уй манзилида жойлашган. 

Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг тери-таносил диспансери. Манзил: Олмазор тумани, Уста Ширин 1-берк кўчаси, 5-уй. 

Юнусобод ва Мирзо Улуғбек тери-таносил диспансери. Манзил: Юнусобод тумани, 17-даҳа, 22-А уй.

Яккасарой ва Сергели тери-таносил диспансери. Манзил: Сергели тумани, Йўлдош-7 мавзеси, 23-уй. 

Бектемир, Миробод ва Яшнобод туманлари тери-таносил диспансери. Манзил: Яшнобод тумани, Зоҳидов кўчаси, 8 уй. 

Тошкент вилоят тери-таносил диспансери. Манзил: Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 2-А уй.

Сил текширувини яшаш жойи бўйича поликлиника терапевти ўтказади. Терапевт кўкрак қафаси флюрография кўригига йўлланма беради. Кўкрак қафаси флюрографиясида патологик ўзгаришлар ва касалликнинг клиник ўзгаришлари бўлмаган тақдирда ҳудудий поликлиника текширилган шахсларда сил касаллиги аниқланмаганлиги ҳақида маълумотнома беради.

Текширилаётган шахсларда сил хасталиги ва флюрограммаларда ўзгаришлар борлигига шубҳа уйғонса, улар яшаш жойи бўйича силга қарши диспансерга йўналтирилиши даркор.

ОИТС/ОИТВ текширувидан ўтиш учун яшаш жойи бўйича аноним кабинетга ёки ОИТС марказларига мурожаат этиш керак.

Текширув яшаш жойи бўйича поликлиника йўлланмаси асосида туман тиббиёт бирлашмаларида ўтказилади.

Шунингдек, мавжуд муаммолар бўйича ОИТС марказларига мурожаат этиш мумкин.

Тошкент шаҳар ОИТС маркази Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчаси, 305-уй манзилида жойлашган.

Республика ОИТС маркази. манзил: Чилонзор тумани, Фарҳод кўчаси, 16-даҳа, 12 уй. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар