Руминиянинг икки фуқароси Испаниядаги концерт вақтида 2 соат ичида 62 та мобил телефонни ўғирлашга улгурди, деб хабар бермоқда Romania-Insider янгиликлар портали.

Жиноятчилардан бири аренани концерт тугашигача тарк этмоқчи бўлган, бироқ унинг хатти-ҳаракатидан сергак тортган полиция томондан ушланган. Унинг рюкзагида 41 та телефон аниқланган.

Бир неча дақиқадан кейин концерт мажмуасидан чиқаверишда яна бир руминиялик йигит ушланган, у тинтув қилинганда ёнида 21 та телефон борлиги аниқланган.

Гумонланувчилар ҳибсга олинганлар, полиция эса телефонлар эгаларини топиб, уларга телефонларини қайтаришга ҳаракат қилмоқда.