Исроил самолётлари Сурия армияси марраларини ўққа тутди

Жаҳон 30 Июнь 2017 7676
Фото: AFP

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия армиясининг Голан тепаликларидаги позицияларига зарба берди. Бу ҳақда 30 июнда Haaretz нашри маълум қилди

Ҳужум оқибатида миномёт йўқ қилинган. Исроил авиациясининг ҳужуми 30 июнда бу ҳудуд Сурия томондан тасодифан артиллериядан ўққа тутилганига жавоб бўлган. Исроил томондан назорат қилинувчи ҳудудда ҳеч ким жабр кўрмаган.

Бу ҳодиса охирги ҳафтада тўртинчи шундай ҳодиса бўлмоқда. 27 июнда Исроил авиацияси мамлакат ҳудудининг ўққа тутилишига жавобан ХАМАС гуруҳининг Ғазо секторидаги иккита объектига зарба берган. Яна шундай воқеа 25 июнда юз берган.

Голан тепаликлари ярим асрдан бери Исроил томондан назорат қилиниб келинади, у Яқин Шарқдаги кўплаб баҳсли ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу ҳудуд 1944 йилдан 1967 йилгача Сурияга тегишли бўлган, бироқ Олти кунлик уруш давомида уни Исроил босиб олган ва кейинроқ ўзига қўшиб олган. БМТ Хавфсизлик кенгаши буни ноқонуний деб тан олган. Исроил каби Сурия Голан тепаликларини ўз ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблайди.

Кўпроқ янгиликлар