“Ўзтрансгаз” АКнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2017 йил 29 июндаги №19-03-22-06-ЎзР-28-2017-сонли нархларни рўйхатга олиш реестрига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси аҳоли истеъмолчиларига етказиб бериладиган табиий газ учун чакана нархлар 2017 йилнинг 15 июлидан бошлаб қуйидагича белгиланади.

Иситиш ҳақи беш ойлик иситиш мавсуми давомида тўланади.

Ушбу прейскурант тарифлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолига етказиб бериладиган табиий газга тааллуқлидир.

Иситиш ускуналари туридан катьи назар, аҳоли томонидан уй ва квартираларни иситишда табиий газдан фойдаланиш учун тўлов беш ойлик иситиш мавсуми давомида ҳар ой ҳисобидан белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан иситиш мавсуми беш ойдан ортиқ ёки кам қилиб белгиланган тақдирда газдан фойдаланганлик учун истеъмолчилар билан тегишли тарзда ҳисоб-китоб қилинади.

Истеъмолчи (абонент) ларда иккита ёки ундан кўп газ плитаси ёки иссиқ сув таъминоти учун иситгич бўлса, ушбу ускуналар учун газ сарфлаш меъёри икки марта ёки ундан кўпроқ оширилади.

Газ ўлчагичлар ўрнатилган уй (квартира)ларда фойдаланилган газ учун тўловлар ўлчагичлар кўрсаткичи ва ушбу прейскурантда белгиланган тариф буйича тўланади.

Фойдаланилган газ учун тўлов миқдорини аниқлашда хонадоннинг барча аъзолари, шу жумладан вақтинча яшаётганлар ҳам ҳисобга олинади.

Иситилаётган хоналар деганда, бутун фойдали ҳажм: иситиш ускунаси қаерда жойлашганидан қатьий назар, яшаш хоналари, ваннахоналар, ошхона, ички йўлаклар, шунингдек, иситиш ускуналари бор бошқа хоналар (веранда, терасса, ойнаванд балконлар ва бошқа қўшимча қурилишлар) тушунилади.

Иситиладиган хона меъёри бир кишига 43 куб метр қилиб белгиланган.

Хоналарни меъёрда белгиланган ҳажмда (43м3/киши) иситиш учун фойдаланилган газ ҳақи белгиланган тариф бўйича, меъёрдан ортиқча ҳажми учун эса бир ярим баровар миқдорида тўланади.

Автоном сув иситгич ва қозонлар орқали иссиқхона (теплица) ва оранжереяларни иситиш, якка тартибда меҳнат фаолиятини юритиш чоғида тандир, овқат пишириш учун фойдаланилган газ ҳақи улгуржи истеъмолчилар учун белгиланган тарифларда олинади. Газ ўлчагичлар йўқ бўлса, газ сарфи кечаю кундуз ишлаган газ ёқиш ускуналарининг энг юқори қуввати ва иситиш мавсумига тузилган шартномада белгиланган тартибда аниқланади.