Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти Идлибда кимёвий қурол қўлланганини тасдиқлади

Жаҳон 30 Июнь 2017 4187
Фото: Reuters

Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилотининг Сурияда кимёвий қурол қўлланиши ҳолатини аниқлаш бўйича миссияси апрель бошида мамлакатда тақиқланган зарин гази қўлланганини тасдиқлади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги журналистлар қўлига тушган ҳисоботнинг нусхасига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.  

Сурия мухолифати 4 апрелда Идлиб вилоятидаги Хан-Шайхунда кимёвий қурол қўлланган ҳолда амалга оширилган ҳужум оқибатида 80 киши ҳалок бўлгани ва 200 киши яраланганини маълум қилганди. Мухолифат бу ҳужумни амалга оширишда Сурия ҳукумат қўшинларини айблаган. Сурия ҳукумати бу айбловларни инкор этган ва барча жавобгарликни жангарилар ва уларнинг ҳимоячилари зиммасига юклаганди. Расмий Дамашқ ҳеч қачон тинч аҳоли ва террорчиларга кимёвий қурол қўлламагани, барча кимёвий  қурол-аслаҳа эса мамлакатдан Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилотининг назорати остида олиб чиқиб кетилганини маълум қилган.

"Ҳалок бўлганлар кўпчилиги зарин ёки унга ўхшаш модда таъсирига учраганлар. Сурияда кимёвий қурол қўлланиши ҳолатини аниқлаш бўйича миссия бундай газнинг тарқашини унинг кимёвий қурол сифатида қўлланиши билан тушунтириши мумкин", деб айтилган ҳисобот матнида.

АҚШ эса суриялик ҳарбийларнинг бунга алоқадорлигининг бирорта исботини келтирмай, 7 апрелга ўтар кечаси Шайрат авиабазасига зарба берган. Пентагон маълумотларига кўра, базага қарата 59 та ракета отилган. АҚШнинг фикрича, ҳужумни амалга оширган самолётлар айнан шу авиабазадан ҳавога кўтарилган. 

Сурия президенти Башар Асад РИА “Новости” ахборот агентлигига берган интервьюсида ҳеч қандай кимёвий ҳужум бўлмаганини ва бу иғво Шайрат базасига зарба берилишини оқлаш учун қилингани айтган. Унинг айтишича, "Оқ каскалар" гуманитар ташкилоти томонидан Хан-Шайхунда гўёки ҳужумдан кейин суратга олинган видео у ерда зарин қўллангани версиясига зид келади, чунки агар зарин қўлланганда ниқобсиз ва  қўлқопларсиз ишлаган қутқарувчилар қолганлар каби газдан ҳалок бўлардилар.   

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар