Москвада яшириниб юрган ўзбекистонлик ўғри экстрадиция қилинди

Жамият 30 Июнь 2017 10934

Ўзбекистон фуқароси Москвадан экстрадиция қилинди. У ўғирликни амалга оширгани учун жиноий жавобгарликка тортилади. Эркак Москвада 2016 йилдан бери яшириниб келган, деб хабар бермоқда Rosbalt.ru.

Москва прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, айбланувчи 2016 йилнинг январида Наманган шаҳрида ҳамюртининг мол-мулкини ўмарган. 2017 йилнинг февралида давлатлараро қидирувда бўлган эркак Москва полицияси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Россия бош прокуратураси жиноятчини топшириш ҳақида қарор қабул қилди, деб қўшимча қилиб ўтишган прокуратурада.

Кўпроқ янгиликлар