«Оҳангаронцемент» янги цемент тури ишлаб чиқаришни ўзлаштирди

Ўзбекистон 30 Июнь 2017 4619
Фото: eurocement.ru

«Оҳангаронцемент» АЖ янги ПЦ 400 КД 30 цементи – 30 фоизгача композит қўшимчаларга эга бўлган 400 маркали портландцементни ишлаб чиқаришни ўзлаштирди.

Компания матбуот хизмати маълумотига кўра, янги маҳсулот минтақа истеъмолчиларининг умумий қурилишга мўлжалланган цементларга бўлган талабини қондириш мақсадида ўзлаштирилди.

ПЦ 400 КД 30 янги маркадаги цементи «Оҳангаронцемент»  корхонаси ишлаб чиқарувчи маҳсулотлар ассортиментини кенгайтирди, эндиликда завод 9 турдаги цементни ишлаб чиқариш сертификатига эга.

ПЦ 400 КД 30 портландцементи сув ўтказишнинг кам даражаси, ёлғон қоплашнинг йўқлиги, маҳсулотлар юзасида турли камчиликлар пайдо бўлиш эҳтимолининг камлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, у қаттиқ совуққа бардошли.

Цемент бетон ва қурилиш қоришмаларини монолит конструкциялар, бинолар ҳамда иншоотларни қуришда қўллашга мўлжалланган.

Кўпроқ янгиликлар