Пентагон раҳбари: АҚШ ва НАТО Афғонистондан жанговар кучларни олиб чиқишга бироз шошилган

Жаҳон 30 Июнь 2017 3064

АҚШ ва НАТО ўзининг асосий жанговар кучларини Афғонистондан олиб чиқиб, шошилинч қарор қабул қилган. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис НАТО мудофаа вазирлари билан учрашуви якунида маълум қилди.

"Ортга қараб шуни айтиш мумкинки, қўшинларни жуда тез олиб чиқиб кетганмиз, уларнинг сонини жуда тезлик билан камайтирганмиз", - деди у. Афғонистондаги амалиёт 2011-2012 йилларда ўзининг энг баланд нуқтасига чиққанида АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари сони 100 минг кишига тенг эди, плюс НАТО қўмондонлигидаги Халқаро хавфсизликка кўмак кўрсатиш кучлари таркибида 140 минг киши бор эди.

АҚШ ва НАТОнинг асосий жанговар кучларини олиб чиқиб кетиш 2014 йилнинг декабрида якунланди, Афғонистонда НАТО йўриқчилари ва маслаҳатчилари миссияси – 13,5 минг кишилик “қўллаб-қувватлов” гуруҳи қолди. Сўнгги уч йил давомида нафақат ҳукуматга қаршилик кўрсатувчи толиблар ўз кучини мустаҳкамлади ва назорати остидаги ҳудудларни кенгайтирди, балки ИШИДнинг мамлакатдаги бўлинмалари пайдо бўлди.
Улар ҳам толибларга, ҳам ҳукумат кучларига қарши жанг қилмоқда.

Ўз навбати Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи генерал-майор Тариқ Шоҳ Баҳромийнинг НАТО матбуот анжуманида маълум қилишича, халқаро кучларнинг олиб чиқилишини шошилинч, деб ҳисобламайди, сабаби афғон армияси “мамлакатда тартиб ушлаб туриш учун хорижий ҳарбийларга доимо таяниб яшаши мумкин эмас”.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12049 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83442 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 0 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 157 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2136 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 942 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3256 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1453 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 876 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 5954 Жамият
Кўпроқ янгиликлар