Порошенко «ВКонтакте»ни блокировкадан чиқаришни истамади

Жаҳон 30 Июнь 2017 2430

Украина президенти Петро Порошенко мамлакатда русларнинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғига қўйилган тўсиқни бекор қилишни истамади. Давлат раҳбари сайтида шу масалада йўлланган ва 25 мингдан ортиқ киши имзолаган петицияга рад жавоби қайтарилган.

«ВКонтакте» интернет-ресурсини блокдан чиқариш сўралган электрон петицияни маъқуллаш имконсиз иш», — дейилган сўров муаллифларига жавобда.

Порошенконинг қайд этишича, бу ижтимоий тармоқ бошқа қатор сайтлар билан биргаликда «Россия махсус хизматлари томонидан Украина ва унинг фуқароларига қарши ташвиқот воситаси сифатида фойдаланилади».

«Русларнинг интернет тармоқларида минглаб украиналик фойдаланувчилар Украинага қарши ташвиқотда «винтчалар» каби фойдаланилади», — деган Порошенко.

16 май куни Украинада «ВКонтакте» ва «Одноклассники» ижтимоий тармоқлари, шунингдек, «Яндекс»нинг барча хизматларига тўсиқ қўйилганди. Шунингдек, «Лаборатория Касперского» ва DrWeb аксилвирус компаниялари сайтлари ҳам блокировка қилинди. Блокировка 3 йил муддатга жорий қилинган.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ахборот хавфсизлиги масалалари хизмати раҳбари Валентин Петров Украинада «ВКонтакте», «Одноклассники» ва «Яндекс» блокировка қилиниши мазкур сервислар фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари Россияда сақланиши билан боғлиқлигини маълум қилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар