«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду келажаги ҳақида гапиришни истамади. Португалиялик футболчи «Қироллик клуби»даги келажаги хусусидаги саволга жимлик билан жавоб қайтарган ва вазият ноаниқлигича қолган.

«Мен ҳеч ким билан келажагимни муҳокама этмоқчи эмасман», — дея Роналдунинг сўзларини келтирган AS нашри.

Бундан олдинроқ «Реал» раҳбарияти вакиллари ушбу футболчининг жамоада қолишига ишонч билдиришганди. Клуб айни вақтда Роналдунинг қарори аниқ бўлмагани учун трансфер амалиётларини бажаришда муаммога дуч келмоқда.

Июнь ойи аввалида Испания прокуратураси Роналдуни 14,7 млн евро миқдоридаги солиқни тўламаганликда айблаганди.  «Қироллик клуби»дагилар унга шунча маблағни ўз ихтиёри билан давлатга ўтказиб беришни маслаҳат қилишган, аммо футболчи айбсизлигини судда исботлаб беришга қарор қилганди. Роналду ўзини раҳбарият томонидан етарлича қўллаб-қувватланмаган ҳис қилди ва «Реал» раҳбарияти газеталардан футболчи ҳақидаги салбий хабарларни унинг клуб либосидаги эмас, терма жамоаси либосидаги суратларини чоп этишни сўрагани ҳақидаги хабарлардан кейин клубдан кетмоқчилини маълум қилди. У мураббийи Зайнидин Зиданга Испанияда ўзини жиноятчидек ҳис қилаётганини айтиб, шикоят қилганди.