Сербия бош вазири лавозимини аёл киши эгаллади

Жаҳон 30 Июнь 2017 3274
Фото: AP Photo/Darko Vojinovic

Сербия парламенти мамлакат бош вазири лавозимига Ана Брнабични сайлади. Очиқ овоз бериш давомида мамлакат президенти Александар Вучич томондан илгари сурилган Брнабич ва унинг маҳкамаси учун 157 нафар депутат овоз берган, 55 депутат эса қарши чиққан. 38 депутат овоз бериш жараёнида бўлмаган. 

Бош вазир этиб сайланиш учун 250 депутатдан оддий кўпчилик (камида 126 та овоз) овоз берилиши кифоя қилади.

29 июнда янги ҳукумат қасамёд келтирди. Маросим тантанали равишда президент, хорижий элчихоналар вакиллари, қироллик уйи аъзолари, депутатлар иштирокида ўтди. Маросимда Сербия православ черкови патриархи Ириней ва диний идоралар вакиллари иштирок этишмаган, улар янги бош вазирнинг ноанъанавий ориентацияга эгалиги сабабли маросимга бойкот эълон қилишган.     

Вазирлар жўр бўлиб қасамёд матнини ўқишган ва навбат билан ҳужжат матнига имзо қўйишган. Мамлакатнинг янги вазирлар маҳкамаси аввалги ҳукуматдагидан 2 та кўпроқ вазирлик, яъни 18 та вазирликдан иборат бўлади. Янги вазирлар маҳкамаси сайланиши олдидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва Сербиянинг Европа билан интеграцияси вазирликлари яратилиши ҳақидаги қонун қабул қилинган.  

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар