Америкалик миллиардер Руперт Мердокга тегишли The Wall Street Journal нашри АҚШдан ташқарида  босма версиясини чиқаришни тўхтатади. Компания ўзининг бизнес-моделини қайта кириб чиқиб, рақамли версиясини илгари суришга катта вақт ажратмоқчи.

Financial Times манбалари маълумотларига кўра, яқин орада газетанинг босма версияси Осиё бозоридан йўқолиши мумкин. Шунингдек, WSJ унга эга бўлишни истаган обуначиларгагина юборилиши мумкин. 

Охирги йил Европада нашрнинг интернет-версиясидан фойдаланувчилар сони 48 фоизга ошган. Босма версия чиқарилишини тўхтатиш бу сегментда реклама даромадларининг пасайиши ва медиабозордаги умумий тендеция билан боғланган: 2016 йилда кўпчилик ОАВ босма версияларида рекламадан олинадиган даромад пасайишини ҳис қилишган.