«Тошкент-4» терминали қурилиши ишлари тўхтатилди

Ўзбекистон 30 Июнь 2017 46932

Тошкент аэропортининг «Тошкент-4» терминалини қуриш бўйича ишлар вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 июнь куни имзоланган «Тошкент-Шарқий» аэродроми базасида фуқаролик (ишчи) авиацияси замонавий аэропорт мажмуасини қуриш» тўғрисидаги қарорида маълум қилинган.

Ҳужжатда қайд этилишича, терминал қурилиши аҳоли турар жойлари ва бошқа бинолар бузилишини, Қорасув канали ёқасидаги ҳудуддан аҳолини кўчиришни талаб этади, бу эса туман аҳолиси томонидан норозиликларга сабаб бўлган.

Бунинг ўрнига Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда реконструкция ишлари олиб борилади. Бу ишлар аэропортнинг қабул қилиш қобилиятини ошириш ва халқаро рейслар йўловчиларига юқори сифатли хизматлар кўрсатишга қаратилади.

Бундан ташқари, шу қарор асосида «Тошкент-Шарқий» аэродроми (Тузелда) фуқаролик авиацияси учун мослаштирилади, унинг базасида олий даражадаги меҳмонларни кутиб олиш учун авиация мажмуаси барпо этилади.

Янги қуриладиган авиация мажмуасида, жумладан, олий даражадаги хорижий делегацияларни кутиб олиш ва кузатишни ташкил этиш учун зарур шарт-шароит яратилади.

Қарорда таъкидланишича, янги мажмуа қурилиши хорижий молия институтларининг қарзлари, шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон давлат раҳбари «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини уч ой муддатда «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва ваколатли органлари билан келишиш ҳамда уни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳақида кўрсатма берган.

Шавкат Мирзиёев 2018 йил 1 февралига қадар қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш билан бирга олиб боришга рухсат берди. Шунингдек, мазкур лойиҳа иштирокчиларига солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди.

«Тошкент-Шарқий» аэродромидаги ҳарбий-транспорт авиацияси бошқа жойга кўчирилади. Аэродромда қурилиш-монтаж ишлари 2018 йил февралида ўтказилади. 

«Тошкент-4» терминали 2019 йилда қуриб битказилиши кутилаётган, унинг меъморий лойиҳаси Жанубий Кореянинг Heerim компанияси томонидан ишлаб чиқилганди. Лойиҳа қиймати 430 миллион долларга баҳоланганди. «Тошкент-4» майдони 87 минг квадрат метр бўлиши, соатига 1,5 минг ёки йилига 5,7 миллион йўловчига хизмат кўрсатиши мўлжалланганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36394 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76337 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11736 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142692 Жамият
«Уэмбли»нинг дебюти ва стартда турган кучли учлик. Ҳафтанинг ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашувлари ҳақида
11:08 5 Спорт
Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталди
11:04 44 Жаҳон
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 422 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 202 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2851 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 2139 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар