Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, мамлакатда муддатидан аввалги сайловлар бўлмайди, улар қонунчиликка мувофиқ – 2019 йилда ўтказилади.

«Сайловлар, дўстлар, ҳали анча узоқда. Таъкидлаб ўтаман, яқин орада бўлмайди. Агарда кимдир бу қачон бўлишини билмоқчи бўлса: сайлов мавсуми 2019 йилда бошланади, қонунчиликда белгиланганидек», - дея президентнинг сўзларини келтиради «112 Украина».

Шунингдек, Порошенко фуқароларни «популизмни тўхтатиш ва мамлакатга тўрт йил, сайловсиз ишлаш учун вақт бериш, ҳақиқий ислоҳотларни ўтказишга» чақирган.