Ўзбекистон Кубоги: Қосимов Абрамовдан устун келди ва бошқа натижалар

Спорт 30 Июнь 2017 7905

Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан жой олган уч беллашув бугун — 30 июнь куни бўлиб ўтди.

Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов бошчилик қилаётган икки клуб, «Нефтчи» ва«Бунёдкор» ўзаро Фарғонада тўқнаш келди.

Дастлаб, биринчи бўлимнинг 44-дақиқасида Ҳамдамов ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқага келиб Музаффаров пенальтидан жавоб голини киритди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Миржамол Қосимовнинг голи бўлса, якунда тошкентликларга ғалабани тақдим этди – 1:2.

«Динамо» эса Самарқандда «Машъал»га ютқазиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида Сафаров томонидан киритилган гол, якунда муборакликларга ғалабани тақдим этди.

«Насаф» ва «Қўқон-1912» клублари ўртасидаги дастлабки учрашувда қаршиликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди. Майдон эгалари сафида Абдураҳимов дубль қайд этган бўлса, Раҳматуллаев ва Кенжабоев ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Меҳмон жамоанинг ягона голига Суҳроб Бердиев муаллифлик қилди.

Жавоб учрашувлари 4 июль кунига белгиланган.

Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал
Дастлабки учрашувлар

«Нефтчи» – «Бунёдкор» 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 - 44 Ҳамдамов, 1:1 - 70 пенальти Музаффаров, 1:2 - 89 Қосимов.
«Нефтчи»: Юсупов, Каримов, Ғофуров, Музаффаров, Эрматов, Убайдуллаев, Ҳасанбоев, Исмоилов, Айвазов, Тошпўлатов, Асқаралиев.
«Бунёдкор»: Зуҳуров, Ашурматов, Комилов, Иброҳимов, Нурматов, Шомуродов, Ҳамдамов, Аҳмадалиев, Умиров, Шукуров, Қосимов.

«Динамо» – «Машъал» 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: Марадона Сафаров 56.
«Динамо»: Темур Жўраев, Миркомил Локаев, Фирдавс Абдусалимов, Акмал Бозоров, Жасур Азимов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Орифжон Мамажонов, 62), Раду Рогак, Алексей Николаев (Абдумалик Абдуллаев, 65), Амиржон Сафаров, Саиджамол Давлатжонов, Жасур Қурбонов (Сардор Сулаймонов, 46).
«Машъал»: Жавоҳир Илёсов, Сардор Абдураимов, Ҳумоюн Муртазоев, Марадона Сафаров, Аббос Шодмонов (Искандар Шайқулов, 65), Зоҳир Қўзибоев, Бобур Қосимов (Сардор Рахмонов, 71), Игорь Тиманюк, Асил Бегимқулов, Аваз Агалиев, Абдуллоҳ Олимов.

«Насаф» – «Қўқон-1912» – 4:1 (0:0)
Голлар: 1:0 - 52 Раҳматуллаев, 1:1 - 56 Бердиев, 2:1 - 58 Абдураҳимов, 3:1 - 81 Абдураҳимов, 4:1 - 90 Кенжабоев.
«Насаф»: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Мақсуд Каримов (Шахбоз Эркинов - 77), Азиз Ғаниев (Одилжон Ҳамробеков – 80), Дилшод Раҳматуллаев, 18. Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан, Шерзод Аъзамов (с), Ислом Рашидхонов (Ислом Кенжабоев), Фаррух Сайфиев, Драган Черан.
«Қўқон-1912»: Азиз Ашуров, Баҳодир Акрамов, Жамшид Ҳасанов, Носир Отақўзиев (Жалил Кимсанов-72), Жавоҳир Сидиқов, Сухроб Бердиев, Акмал Холмуродов, Дарко Гожкович, Мурод Холмуҳаммедов (Руслан Мельзиддинов – 90), Муҳаммаданас Ҳасанов, Филип Райевац.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 41560 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14673 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 92972 Ўзбекистон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 1544 Жаҳон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 1943 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 5648 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 8490 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 3426 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 8050 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 1370 Технология
Кўпроқ янгиликлар