2017 йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил май ойида Хитойга давлат ташрифи доирасида эришилган олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой келишувларини амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.