Жазоир Ўзбекистонга ўз бозорини таклиф қилмоқда

Иқтисодиёт 30 Июнь 2017 12466

1992 йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ва Жазоир Халқ Демократик Республикаси дипломатик алоқаларни ўрнатиш ҳақидаги Баённомани имзолашди. Бу тарихий санага 25 йил тўлгани муносабати билан Жазоирнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Носир Бушерит “Жаҳон” АА мухбири билан суҳбатлашди.

Унинг айтишича, Жазоир Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакат 1993 йилнинг декабрида Тошкентда ўз элчихонасини очган. 

“Бизнинг давлатлар битта мусулмон цивилизациясига тегишли ва бир хилдаги маданий ҳамда маънавий меросни баҳам кўришади. Ўтган йиллар давомида Жазоир ва Ўзбекистон ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг қалин асосларини ўрнатишди”, - дейди элчи.

Айтилишича, 2016 йилнинг октябрида Тошкентда имзозланган икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида ҳамкорлик ва сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисидаги Баённома муносабатларда янги саҳифани очди. Бу ҳужжатнинг амалга оширилиши, давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг кўпайиши ва иқтисодиётнинг турли соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун катта истиқболларни яратади.

“Мамлакатларимизнинг географик жойлашуви билан боғлиқ мураккабликларга қарамай, Жазоир ва Ўзбекистон жуда катта салоҳиятга эга, ундан албатта фойдаланиш керак. Ўзбекистон Жазоирнинг Марказий Осиёдаги муҳим шериги ҳисобланади. Жазоир, масалан, Ўзбекистонга аҳолиси 40 миллион кишилик бўлган катта бозорни таклиф қилиши ҳамда географик омилларни эътиборга олган ҳолда бизнинг маҳсулотларнинг Африка ва Европа бозорларига кириши бўйича ҳаракатлар дастурини биргаликда ишлаб чиқиш мумкин”, - дейди Жазоир элчиси.

Унинг сўзларига кўра, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик ҳам жуда фаоллашган. Бу Жазоир маданияти ва санъати вакилларининг ҳар икки давлатда ташкил этилувчи маданий тадбирлардаги иштироки билан боғлиқ.

“Жазоир Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратмоқда. Нуқтаи назарларнинг мос тушишини Жазоир ва Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти Концепцияларида кўриш мумкин. Улар бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, халқаро ҳуқуқ ва БМТ тизимининг устуворлиги, мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда халқаро муаммоларни ҳал этишда тинч воситалардан фойдаланишга асосланган”, - деган элчи.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53612 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65571 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161197 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26952 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 28 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 45 Жаҳон
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 480 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 959 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Кўпроқ янгиликлар