29 июнь куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари 

Жамият 01 Июль 2017 8441
Фото: Facebook/Водители Ташкента

2017 йилнинг 29 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 6 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 7 нафар шахслар тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан 2017 йилнинг 29 июнь куни жами 2929 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 1027 тасини қўпол турдаги, 26 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 29 июнь куни жами 938 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 461 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 477 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Кўпроқ янгиликлар