2017 йилнинг 29 июнь куни Бектемир тумани ҳудудида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида фуқаро Алишер Имамалиевдан оғирлиги 51,68 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.