Дунё "бирдамлик архитектори" Ҳельмут Коль билан хайрлашди

Жаҳон 01 Июль 2017 6878
Фото: РИА Новости

Франциянинг Страсбургида, Европарламент биносида 1 июлда "Германиянинг бирлашиши отаси", Германиянинг собиқ канцлери, марҳум Ҳельмут Коль билан видолашиш маросими бўлиб ўтди.

Коль 1930 йил 3 апрелда Людвигсхафенда дунёга келган. 

1982 йил октябрда Коль амалдаги канцлер Ҳельмут Шмидтга ишончсизлик билдирилгандан кейин Германия канцлери этиб сайланган. Коль бу юқори лавозимни 16 йил эгаллаб келган.

Айнан Коль Ғарбий ва Шарқий Германиянинг бирлашиши жараёнида ҳал қилувчи роль ўйнаган. 

Коль 2017 йил 16 июнда 87 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Коль билан видолашиш маросимида хавфсизлик ва тартибни таъминлаш учун қўшимча 2 минг полициячи ва жандармлар жалб қилинди. 

Маросим шаҳардаги транспорт ҳаракатига кучли таъсир қилди – кўплаб кўчалар тўсиб қўйилди, жамоат транспортининг баъзи йўналишлари ўзгартирилди, ҳаттоки Рейн ва Иль дарёлари бўйлаб кемалар қатнови чекланди.

Давлатлар етакчилари ва делегациялари раҳбарлари Европарламент биносига эрталабдан кела бошладилар. Улар расмий маросим бошлангунгача кичик хонада жойлаштирилган Коль тобути ёнида унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди. 

Коль билан видолашишга Европа Иттифоқи давлатлари, шунингдек, Украина, Исроил, Қатар, Индонезия, Туркия, АҚШ, Россия ва Хитой президентлари ва бош вазирлари, собиқ жаҳон етакчилари келишди. Улар Европарламентдаги амфитеатрдаги жойларини эгаллашгач, 8 нафар ҳарбий Коль тобутини олиб чиқди.

Маросим вақтида Коль хотирасига биринчи бўлиб Европарламент раиси Антонио Таяни ҳурмат бажо келтирди. У марҳумни "жасур инсон" ва "эркинлик ва демократия рицари" деб атади.

Таяни ортидан нутқ сўзлаган Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Колни "келажакни кўра олган", "Германия ва Европа ватанпарвари", "урушдан кейинги даврнинг гиганти" деб атади.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев маросимдаги нутқида Коль "ҳаққоний равишда нафақат бирлашган Германия яратувчиси, балки ягона Европа архитектори ҳисобланишини" айтиб ўтди.

Маросимнинг якунловчи қисмида Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель нутқ сўзлашди.

Жумладан, Меркель "ҳозирги кўп аён кўринган нарсалар, жумладан, ягона Европа ва евро учун биз Колга миннатдор бўлишимиз керак", деб айтди. У нутқини сўзлаб бўлгач, марҳум тобути ёнига келиб, унга таъзим қилиб, Колнинг беваси Майка Коль-Рихтер ёнига келиб унинг қўлини сиқиб қўйди.  

Барча нутқлар сўзлаб бўлингач, оркестр Германия мадҳиясини ижро этди, сўнгра Страсбург хори иштирокида Европа мадҳияси янгради.

Бетховеннинг Еттинчи симфонияси садолари остида Коль тобути амфитеатрдан олиб чиқиб кетилди. Яқин орада Колнинг жасади Людвигсхафенга етказилади, у ердан эса кемада Германия жанубидаги Шпайер шаҳрига етказилади. Айнан бу ерда 1 июнда кечки пайт Коль дафн этилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар