Эквадор қирғоқларидаги кучли зилзила мамлакатда ваҳима келтириб чиқарди

Жаҳон 01 Июль 2017 4625
Фото: РИА "Новости"

Эквадор қирғоқларидан 30 километр масофада 6 магнитудали кучли зилзила юз берди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар тарқатган‏.

Ер ости силкинишлари йирик шаҳарларда сезилган ва аҳоли ваҳимада кўчаларга чопиб чиқди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.

Зилзила 2016 йилнинг апрелида кучли сейсмик зарба юз берган минтақада содир бўлди. Ўшанда қарийб 700 киши ҳалок бўлган ва мамлакат иқтисодиётига 3 млрд долларлик зарар етказилди.

Кўпроқ янгиликлар