Эстония ЕИ Кенгаши раислигига киришмоқда. Европага бу нима беради?

Жаҳон 01 Июль 2017 2119
Фото: © РИА Новости

Эстония шанба куни ЕИ Кенгаши раислигига киришади. У бу лавозимни Мальтадан қабул қилиб олади. Мамлакатнинг раислиги 31 декабрга қадар давом этади.

ЕИ аъзо давлатлари доимий вакиллари бундай қарорни 2016 йилда қабул қилишган. Бу Буюк Британия Brexit туфайли раисликдан воз кечгани туфайли юз берди. Аввал Эстония Буюк Британиядан сўнг раисликка киришиши лозим эди.

Раис давлат мажбуриятига Кенгаш йиғилишлари ва ишчи гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш киради: кун тартибини яратиш, йиғилиш ва учрашувларга раҳбарлик қилиш, муҳокамалар давомида умумий позицияларни аниқлаш, Европа комиссияси ва Европа парламенти муҳокамаларида келишувларни тақдим этиш ҳамда имзолаш.

Эстония ҳукумати 29 июнь куни раислик дастурини тасдиқлади. У тўртта устувор йўналишдан иборат. очиқ ва инновацион иқтисодиётга эга Европа, хавфсиз ва ҳимояланган Европа, рақамли Европа ва маълумотларни эркин алмашиш.

Таллиннинг фикрича, иқтисодиётни соғломлаштириш ва иш ўринларини яратиш жозибали ишбилармонлик муҳити ва самарали савдо шериклигига имкон беради. Очиқ ва инновацион иқтисодиёт ишбилармонлик билан бюрократиянинг кичик даражасида шуғулланишга асосланган. Иқтисодий ўсиш ҳамда иш ўринларини яратиш учун ягона бозор салоҳиятидан фойдаланиш лозим. Шунингдек, юқори технологияли илм-фанни қўллаб-қувватлаш керак, бу Европа иқтисодиёти инновациялар ва янги технологияларга очиқ бўлишида керак бўлади. 

Иккинчидан, Эстония, раис сифатида, Европадаги хавфсизлик ва ҳимояланганликнинг қадрига етади. Ички чегараларсиз Европа хавфсизлик сиёсати, ташқи чегаралар, миграция ва бошпана тизимида умумий ечимларни талаб этади. Эстония раислиги вақтида Европа ташқи чегараларини қўриқлашни кучайтиришга ҳаракат қилади.

Учинчидан, дастурда жамиятнинг рақамли ривожи муҳимлигига эътибор қаратилади. Тез, сифатли интернет-уланиш иқтисодиётга ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказмай қолмайди.

Тўртинчидан, Эстония “ўзига жалб этувчи” Европа ғоясини илгари суриши муҳим. Бунда ҳар бир кишига тенг имкониятлар яратилиши даркор. 

Эстонияда ярим йил давомида вазирликлар даражасидаги 11 та норасмий учрашув ва еттита олий даражадаги анжуман бўлиб ўтади. Шунингдек, экспертлар даражасида 203 та тадбир бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар