New York Times нашрининг собиқ муҳаррири Дэвид Галлахер илк iPhone камерасидан олинган суратни қурилманинг охирги модели ёпиқ тақдимотида намойиш қилди. Галлахер бу сурат қандай олингани ҳақида Motherboard нашрига сўзлаб берди.

Финжон ва печенье бўлагининг сурати 2007 йилда iPhone’нинг илк моделининг ОАВ учун ёпиқ тақдимотида суратга олинган. Ўшанда бир нечта қурилма журналистларга баҳо беришлари учун берилган.

Галлахернинг айтишича, у кўзига тушган биринчи нарсани суратга олган ва уни почтасида сақлаб қўйган.

Журналистнинг таъкидлашича, сурат Apple’нинг маълумотлар чиқиб кетиши ҳақидаги қоидасини бузиши сабабли, у суратни Flickr’да чоп этган ва сурат ўша вақтда инқилоб қилган гаджетга олингани ҳақида ҳеч нарса демаган. Шу сабабли бу фото чоп этилган куни – 2007 йил 22 январдан бери эътибордан четда қолиб келган. Кейинроқ Галлагер суратга "Менинг iPhone’имдан (аслида Стивникидан) юборилган" деган ёзув қўшиб қўйган.