Украина хавфсизлик хизмати Россия махсус хизматларини давлат муассасалари, объектлари, молия, энергетик транспорт соҳаси ва бошқа хусусий корхоналарга Petya вируси ёрдамида киберҳужумни амалга оширилганликда айблади.

«Халқаро вирусларга қарши компаниялар билан ўзаро алоқалар доирасида олинган маълумотларга кўра, ҳодисага 2016 йилнинг декабрида Украина молия тизими, транспорт ва энергетика объектларига «TeleBots» ҳамда «Blackenergy» ШПЗларидан фойдаланган ҳолда ҳужум қилган хакерлик гуруҳлари алоқадор. Бу ушбу ҳужумга Россия махсус хизматлари алоқадор эканини кўрсатади», - дейилади расмий хабар матнида.

Украина хавфсизлик хизматининг таъкидлашича, киберҳужум пайтида пайқалган амалий бухгалтерлик дастурий таъминотидан фойдаланиш аввал фақатгина Шимолий Корея томонидан уюштирилган хакерлар ҳужумида учраган.

Украина ҳукумати компьютерлари киберҳужумга учради