Қирғизистондаги энг бадавлат шахслардан бири президент бўлмоқчи

Жаҳон 01 Июль 2017 21614

“Республика Ота Юрт” партияси қурултойи парламентдаги мухолифат етакчиси, Қирғизистон собиқ бош вазири Омурбек Бабанов номзодини мамлакат президентлиги учун илгари сурди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.

Қирғизистонда президентлик сайловлари 15 октябрь куни бўлиб ўтади. Амалдаги президенти Алмазбек Атамбоев ўз лавозимини тарк этмоқда. Бугунги кунда Қирғизистон МСКга сайлов пойгасида иштирок этиш борасида 11 киши мурожаат қилган.

Қирғизистон собиқ бош вазири Омурбек Бабанов. Фото: РИА "Новости"

“Республика Ота Юрт” партияси етакчиси, 47 ёшли Бабанов – республикадаги энг бадавлат шахсларнинг топ-100лигига кирувчи тадбиркор. У инқирозларга қарши курашувчи менежер сифатида танилган. Хабарларга кўра, у мамлакатда иқтисодий ислоҳотларни ўтказиши, иш ўринларини яратиши ва республикага хорижда ишловчи юз минглаб меҳнат мигрантларини қайтариши мумкин. 

"Россия бизга шунчаки дўстона давлат эмас. Бу бизнинг стратегик шеригимиз, биз тарихан бирга бўлганмиз ва келажакда ҳам бирга бўламиз”, - деган Бабанов. Унинг таъкидлашича, самарали ташқи сиёсат тарафдори - "бизга нафақат давлатимиз ичидаги, балки чегараларимиздаги тинчлик ҳам керак".

Маълумот учун, Бабанов Қирғизистондаги 2010 йилнинг апрель инқилоби етакчилардан бири бўлган. 

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар