Қўшимча контрактнинг аниқ миқдорлари ҳақида маълум қилинди: энг қиммат тўлов 25 баравар

Ўзбекистон 01 Июль 2017 137962

2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 393-сонли қарори қабул қилингани ва унда қўшимча контрактларнинг оширилган миқдори тасдиқлангани ҳақида маълумот берилган эди.

Юрист-блогер Хушнуд Худайбердиев ўз сайтида маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида тўлов-контракт асосида белгиланган квотадан ташқари олий таълим муассасаларига қўшимча равишда қабул қилиш бўйича тартиб ишлаб чиқилган.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига 4 баллгача етмаган абитуриентлар учун қуйидагича миқдор белгиланган эди:

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – 1,5 баробар;
1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар;
2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;
3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар.

Давлат комиссиясининг тартибига мувофиқ, барча таълим соҳаси ва таълим йўналишлари бўйича 4 баллдан ортиқ балл етмаган, энг юқори баллнинг 30 фоиз (68,0 балл)дан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

Оширилган тўлов-контракт миқдорларига назар ташласак, энг қиммат тўлов ҳуқуқ йўналишида эканлигини кўриш мумкин. Унга кўра, юриспруденция йўналиши бўйича қўшимча-контрактда ўқиш истагини билдирганлар 1-ўқув йили учун 25 баравар миқдорида контракт тўлаши лозим бўлади. Бу бугунги кунда 246 млн. 250 минг сўмни ташкил этмоқда.

 

 

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар