Лондоннинг Ҳитроу аэропортида полиция терроризмда гумонланган икки кишини қўлга олди. Бу ҳақда Уэст-Мидлендс графлиги полицияси хабар берган.

Эркаклар 1 июль куни эрталаб, Туркиядан учиб келган рейсдан тушишлари билан қўлга олинган. Айни дамда гумонланувчилар полиция бўлинмасида сўроқ қилинмоқда.

Таъкидланишича, қўлга олинганлар жамият учун таҳдид туғдирмаган.