Марҳум мусиқачи Майкл Жексоннинг отаси, 88 ёшни тўлдирган Жо Жексон Лас-Вегасда автоҳалокатга учраб, шифохонага ётқизилди, деб хабар берди Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Агентликнинг тарқатган маълумотларига кўра, Жо Жексон минган автомобиль бошқасига бориб урилганида у йўловчи ўриндиғида бўлган. Полицияининг сўзларига кўра, нариги автомобиль йўл ҳаракат қоидаларини бузган.

2009 йил 25 июнда юрагининг тўсатдан урмай қолиши 50 ёшли Майкл Жексоннинг ўлимига сабаб бўлган эди. У Лондонда бериладиган 50 та концертдан иборат серияга тайёргарлик кўриш доирасида кучли таъсир этувчи препаратларни ҳаддан зиёд истеъмол қилиб юборганлиги туфайли вафот этган. Орадан икки ойдан ҳам зиёд вақт ўтгач — 3 сентябрда артист Лос-Анжелесда дафн этилган эди.