Барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан бири Диего Марадона Ҳуго Чавес ва Фидель Кастро билан таниш бўлган вақти ва улар футболчини нималарга ўргатгани ҳақида гапириб берди, деб хабар бермоқда RT.

«Бизга ўнглар жуда босим кўрсатмоқда. Бунда АҚШни назарда тутмоқдаман. Чавес катта ўзгаришларни хоҳлаганди. У билан Нестор Киршнер, Эво Моралес, шунингдек, Рафаэль Корреа бирга эди. Бироқ, ўнглар ҳозир кучлироқ, уларда пул кўпроқ. Улар кўп нарсани сотиб олиши мумкин, ҳамда мен буни тушунмаяпман.

Кишиларда аввалги президентлар даврида ҳеч бўлмаса овқат бор эди, ҳозир эса Аргентинада очликдан азият чекаётган кишилар бор, ва бу жуда қайғули. Бундай аҳвол нафақат менинг давлатимда, балки Бразилияда ҳам кузатилмоқда. У ерда жуда оғир вазият.

Ўнглар диктарор Мишель Темернинг ғалабасига эришишди. Конгресс унга «ҳа» деди, оддий инсонлар эса - «йўқ». Менинг фикримча, бу жуда ёқимсиз. Мен ўз фарзандларим ҳақида ўйламаяпман ва фикримча, Бразилия, Аргентина ҳамда бошқа кўплаб давлатларда кишилар очликдан ҳалок бўлиши мумкин», - деди Марадона.