Барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан бири Диего Марадона маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин ўзига хос олий лига вакилидир, деб хабар бермоқда RT.

«Путин — феномен. Ўйлашимча, Ҳуго Чавес ва Фидель Кастродан сўнг, Путин Даниэль Ортега ҳамда Эво Моралес билан ўзига хос олий лига вакилидир. Путин — бу сайёрадаги кўплаб инсонларга тинчлик бериши мумкин бўлган инсон», — деди Марадона.

Эслатиб ўтамиз, Марадона Россияга Конфедерациялар кубоги якунланишига бир неча кун қолганда ташриф буюрди.