Барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан бири Диего Марадона АҚШ президенти Дональд Трамп ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда RT.

«Менга у ҳақда сиёсатчи сифатида гапириш оғир. Уни бу ролда кўрмаяпман. Мен учун у, кўпроқ, комикс ёки мультфильм қаҳрамони. Ҳар гал уни телевизорда кўрганимда, канални ўзгартираман», - деди Марадона.

Аввалроқ Марадона Путин ҳақида ҳам ўз фикрини билдирганди.