“Мард ўғлонлар” Давлат мукофоти ҳамда “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилади

Ўзбекистон 01 Июль 2017 9752

"Юртимиз ёшлари ўртасида илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият, адабиёт ва санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларида, умуман, барча жабҳаларда жонбозлик кўрсатиб келаётган азамат йигитларимиз жуда кўп. Улар ўзининг жисмоний ва маънавий салоҳияти, истеъдод ва маҳоратини намоён этиши учун зарур шароитларни яратиб бериш борасида мамлакатимизда кўп ишлар қилиняпти ва келгусида ҳам уларни албатта давом эттирамиз", - деди Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни ёшлар билан ўтган йиғилишда.

"Айни вақтда ҳалол ва самарали меҳнати, илмий-ижодий ютуқлари, Ватанга садоқатли хизмати билан барчага ўрнак бўлаётган мард ўғлонларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибор марказида бўлиши зарур, - давом этди давлат раҳбари. - Сизларга маълумки, юртимизда иқтидорли ва фаол қизларимиз учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган. Энди турли соҳа ва тармоқларда катта натижаларга эришиб келаётган йигитлар учун “Мард ўғлонлар” деган ном билан Давлат мукофотини таъсис этсак, нима дейсизлар?

Шу билан бирга, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, ўқишда, меҳнатда, жамоат ишларида ҳар томонлама фаол бўлган йигит-қизларимизни тақдирлаш мақсадида “Келажак бунёдкори” медалини ҳам таъсис этиш ўринли бўлур эди.

Нега деганда, ҳар қандай ютуқ, ҳар қандай ғалабанинг замирида аввало меҳнат ва қатъият, мардлик ва жасорат мужассам бўлиб, эл-юрт равнақи йўлидаги ҳалол хизмат албатта ўзининг муносиб баҳоси ва қадрини топиши керак", - дея таъкидлади Ўзбекистон Президенти.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар