Алишер Абдушукурович Абдуазизов Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати порталида хабар берилди.

“2017 йил 27 июндаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 439-сон қарорига мувофиқ Абдуазизов Алишер Абдушукурович – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори этиб тайинланди”, - дейилади Ҳукумат портали хабарида.