Москва шаҳри ва вилоятидаги ноқулай об-ҳаво натижасида 22 киши жабрланди. Бу ҳақда тезкор хизматлардаги манба хабар бермоқда, деб маълум қилди РИА «Новости».

«Шифохоналарга 10 киши етказилди, яна 12 инсонга тиббий ёрдам кўрсатилган», - деди у.

Аввалроқ Шереметьево аэропортига қўнмоқчи бўлган учта самолётни яшин ургани ва Москвада жума кунги кучли ёмғир ёғингарчилик бўйича рекорд ўрнатгани хабар қилинганди.