Нью-Йоркнинг Бронкс туманидаги шифохонада отишма юз берди. Оқибатда бир неча киши жабр кўрган, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Отишма маҳаллий вақт билан соат 14:50да шифохонанинг 16-қаватида бошланган. Отишма оқибатида камида 2 киши жароҳат олган, деб хабар берган полицияга иқтибос келтирган ҳолда CBS телеканали. The New York Times нашри маълумотларига кўра, уч шифокор жароҳат олган. 

Воқеа жойига полиция ва ўт ўчирувчилар етиб келишган. Тахмин қилинишича, отишмани содир этган кимса милтиқ билан қуролланган бўлган. Полиция вакилининг твиттерда маълум қилишича, у ҳалок бўлган. Унинг олдида жароҳат олган аёл топилган.

Таъкидланишича, жиноятчи шифохонанинг собиқ ходими бўлган бўлиши мумкин. 

Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу воқеадан хабардорлиги маълум қилинган.

Бу кун давомида АҚШдаги шифохоналарда содир этилган икккинчи отишма бўлди. Аввалроқ Лас-Вегасдаги шифохоналардан бирида бемор отишма очиб, икки кишини яралаб, сўнгра ўзининг жонига қасд қилган.