“Одноклассники” қўшимча дастурларсиз тўғридан-тўғри компьютердан трансляцияни амалга ошириш имконини тақдим этди. Эфир ноутбук ёки компьютер веб-камерасидан узатилади. Браузердан тўғридан-тўғри эфирга узатиш имконини Россиянинг ижтимоий тармоқлари орасида “Одноклассники” биринчи бўлиб йўлга қўйди.

Жонли эфирни бошлаш учун фойдаланувчи Видео > Эфир > Веб-камера бўлимига кириши керак.  Айримлари фойдаланувчилар эса ОКнинг асосий саҳифасида жонли эфирни ишга тушириш учун махсус ўрнатилган тугмадан фойдаланишни бошладилар. Шундан сўнг эфир номини, унинг таърифини киритишингиз, унга муқова танлашингиз ва эфирни бошлашингиз мумкин бўлади. Эфир пайтида унинг эгаси чат орқали тамошабинлар билан суҳбатлашиши, “класс”лар ва изоҳлар олиши мумкин бўлади. Браузер орқали олиб борилаётган жонли эфирлар дўстларингиз ва обуначиларингиз тасмасида, ok.ru/live стримлари харитасида, энг машҳурлари эса OK Live стримлари топига чиқади. Видео ишловдан сўнг фойдаланувчининг аккаунтида сақлаб қолинади.

Ҳозирча фойдаланувчилар учун фақатгина ноутбукка ёки компьютерга ўрнатилган ёки ташқи веб-камера орқали суратга олиш имконияти мавжуд. Экранлардан ўйин ёки иловалардан жонли эфир олиб бериш эса қўшимча дастурлар орқали амалга оширилади ва Видео > Эфир > Илова бўлимида созланади.

Жонли эфирлар “Одноклассники”да 2015 йилда пайдо бўлган. Сўнгги ярим йилда жонли эфирларни томоша қилиш ўн бароборга ўсган. Бунга смартфондан жонли эфир олиб бориш имконини берувчи OK Live иловаси туфайли эришилди. Бугунги кунга келиб фойдаланувчилар, брендлар ва ижтимоий тармоқ ҳамкорлари томонидан ишга туширилувчи жонли эфирлар суткасига 20 миллион томошагача етмоқда. Трансляция қизғин пайтларда эса уни бир вақтда 1 млн томошабин кузатади.