Оқ уй ходимлари қанча маош олишади?

Жаҳон 01 Июль 2017 36509
Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Оқ уй ходимларининг маошлари ҳақидаги маълумотларни АҚШ конгрессига тақдим қилди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳужжат Оқ уй сайтида жойлаштирилди ва 16 саҳифадан иборат. Ҳужжатда Оқ уй ходимларидан энг кам маошни Миллий иқтисодий кенгаш директори ва Трампнинг иқтисодий сиёсат бўйича катта маслаҳатчиси Гэри Кон олиши кўрсатилган. Унинг маоши йилига бор-йўғи 30 минг долларни ташкил қилар экан.

Энг катта маошни эса Трампнинг сиёсат бўйича катта маслаҳатчиси Марк Хаус олар экан, унинг маоши йилига 187 минг долларни ташкил қилади. Шунингдек, Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсернинг маоши ҳам энг катталаридан бири бўлиб, у йилига 179,7 минг доллар олади. Спайсернинг ёрдамчиси Сара Сандерс йилига 165 минг долларлик маош олади.

Таъкидлаш жоизки, Трампнинг маслаҳатчилари ҳисобланадиган унинг қизи Иванка Трамп ва куёви Жаред Кушнер ҳужжатга кўра умуман маош олмайдилар. Трампнинг ўзи эса президент этиб сайлангандан кейин ўзига белгиланган 400 минг долларлик маошдан воз кечган ва у йилига 1 доллар миқдоридаги рамзий маош олади.

"Қонунга кўра мен барибир йилига бир доллардан кам бўлмаган маош олишим керак, шунинг учун маошим бир доллар бўла қолсин", деб айтган Трамп.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар