Ота-оналарнинг фарзанд тарбияси учун масъулият ва бурчи ҳуқуқий асосда мустаҳкамланади

Ўзбекистон 01 Июль 2017 4040

Юртимизда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш масаласи барчамиз учун энг асосий вазифа бўлиб турибди. Ўзбекистон Президенти "Камолот" қурултойида фарзанд тарбияси масаласини алоҳида қайд этди.  

"Мактабда, лицей-коллеж ёки маҳаллада бир бола адашиб, нотўғри йўлга кириб кетар экан, бундан аввало унинг тенгдошлари, ёшлар ташкилоти хабардор бўлиши, ҳеч кимни тинч қолдирмасдан, бонг уриши керак эмасми?

Шу маънода, бугунги кунда юртимизда тобора кенг тарқалиб бораётган “Ўз болангни ўзинг асра!” деган даъват фақат қуруқ шиор бўлиб қолмасдан, ҳар бир ота-она, ҳар бир фуқаронинг қалбига, юрагига чуқур кириб бориши, амалий ҳаракатга айланиши зарур.

Бунинг учун бу масалани, яъни, ота-оналарнинг фарзандлар тарбияси учун масъулияти ва бурчини ҳуқуқий асосда мустаҳкамлаб қўйиш вақти келди, деб ўйлайман.

Давлат маслаҳатчиси О.Муродов, адлия вазири М.Икромов бир ой муддатда ушбу масала юзасидан тегишли таклифларни тайёрлаб, киритиши зарур.

Ҳозирги вақтда чет элда ишлаб юрган айрим ёшларнинг терроризм ва экстремизм чангалига тушиб қолаётгани билан боғлиқ муаммо барчамизни қийнамоқда.

Лекин, қайси ҳоким ёки вазир, қайси жамоат ташкилотининг раҳбари мана шу ёшлар хорижда нима қилиб юрибди, қандай кун кечиряпти, деб қизиқиб кўряпти?

Ҳолбуки, кўпгина давлатларда ўз фуқаролари бўлган, хориждаги ёшлар билан ишлаш бўйича тузилмалар бор. Уларнинг тажрибасини ўрганиб, биз ҳам чет элларда ўқиётган, меҳнат қилаётган ёшлар билан иш олиб борадиган, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган бир ташкилот тузишимиз керак. Ўзимизнинг болаларимиз ҳақида ўзимиз ўйламасак, ким ўйлайди?

Бу масала бўйича Давлат маслаҳатчиси А.Юнусхўжаев, ташқи ишлар вазири А.Комилов, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Абдуҳакимов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда бир ой муддатда таклиф киритсин", - деди Президент.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар