Тоҳиржон Абдунабиевич Жалилов «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси бошқарувчи раиси лавозимига тайинланган. Бу ҳақда холдинг компаниянинг расмий сайти «Раҳбарият» бўлимида маълумот эълон қилинган.

Тоҳиржон Жалилов 2010 йилдан 2016 йилнинг баҳоригача «Ўзавтосаноат» АКнинг раис ўринбосари, бир вақнинг ўзида GM Uzbekistan қўшма корхонаси раҳбари лавозимида ишлаган, сўнгра ишдан бўшатилган эди. Кейинги бир йил давомида унинг фаолияти билан боғлиқ жуда кўп хабарлар матбуотда эълон қилинган эди. 2017 йилнинг февралида «Ўзавтосаноат» АК матбуот хизмати унинг лавозимига тикланган ҳақидаги хабарларни тасдиқлаган ҳам эди.

1969 йилда туғилган ва Тошкент техника университетини тамомлаган Тоҳиржон Жалилов Ўзбекистон автосаноати соҳасида 1998 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган эди.