Путин Москвада уйларнинг оммавий бузилиши ҳақидаги қонунни имзолади

Жаҳон 01 Июль 2017 21293
Фото: AFP

Россия президенти Владимир Путин 1 июлда Москвада турар-жой биноларининг оммавий бузилишини назарда тутувчи реновация дастури ҳақидаги қонунни имзолади.

Ушбу дастур Москвада биринчи навбатда 5 қаватли уйлар аҳолисининг оммавий кўчирилиши ва бу уйларнинг бузилишини назарда тутади. Москва мэри Сергей Собяниннинг айтишича, дастур 15 йилга мўлжалланган. Қонунга кўра, биринчи бўлиб эски уйлар бузилади.

Москва мэрияси дастурга киритилган 4,5 минг уйдан иборат рўйхатни чоп этган. 15 майдан 15 июнгача уйларда яшовчилар орасида "Фаол фуқаро" портали ва "Менинг ҳужжатларим" маркази орқали дастурда иштирок этиш бўйича овоз бериш бўлиб ўтган. Якуний рўйхатга уйнинг бузилиши учун унда яшовчи аҳолининг 3 дан 2 қисмидан кўпроғи овоз берган уйлар кирган.

Дастурда иштирок этишга қарши 460 га яқин уй қарши овоз берган. Мэрияда таъкидланишича, бошида рўйхатда бўлмаган шунчага яқин уй аҳолиси кейинроқ уларни дастурга қўшишни сўрашган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар