Самарқанднинг Сартепасидаги хонадон: уй эмас, чиқиндихона дейсиз (видео)

Жамият 01 Июль 2017 30236

Самарқанд шаҳридаги Сартепа массиви «Гулистон» маҳалласида яшовчи аҳоли маҳалладаги 158-уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадон узоқ йиллардан бери чиқиндилар билан тўлиб ётгани юзасидан шикоят қилди. Бу ҳақда маҳаллий СТВ телеканалининг «Хабарлар» информацион дастури орқали хабар бериб ўтилган. 

Сартепа массиви «Гулистон» маҳалласида 158-кўп қаватли уйда яшовчи Володя Козеннинг уйи узоқ йиллардан буён чиқиндилар билан тўлиб ётибди. Унинг уйи қоп-қоп чиқиндилар уюми билан тўлиши билан бирга, хонадон турли хил ҳашоратларнинг масканига айланган. Уйдан таралётган бадбўй ҳидга инсон чидай олиши қийин.

Қўни-қўшнилар В.Козеннинг уйини дам-бадам тозалаб туришса-да, бироқ бир неча кун ўтгандан сўнг у яна хоналарни чиқиндилар билан тўлдириб ташлар экан. 

Мазкур хонадонга қарама-қарши уйда истиқомат қилувчи қўшнилар унинг уйига умуман кира олмаслигини, уйнинг чиқиндилар билан тўлиб-тошганидан шикоят қилишди. 

Маҳалла фуқаролаори бир неча маротаба санитария эпидимология марказига мурожаат этишган. Бироқ масалани ўрганишга келган мутахассис муаммони шунчаки қўл учида ўрганиб кетишдан нарига ўтмаган.

158-кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган яна бир муаммолардан бири шундаки, ушбу уй таъмирталаб бўлиб қолган. Уйнинг деворлари кўчиб, йўлаклар ўйилиб кетган. Бу ерда яшовчи фуқаролар уйнинг чўкаётганлиги сабаб деворлар ёрилиб кетаётганлигидан хавотирда.

Мазкур муаммони ҳал этиш бўйича маҳалла фуқаролари «Сартепа-ҳаёт сервис» ширкатига мурожаат қилишган. Бироқ ширкат раиси фуқароларга доимий равишда «қиламиз», «бажарамиз», деган қуруқ ваъдалар беришдан нарига ўтмаган. 

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилотларга бир неча маротаба мурожаат этилган бўлса-да, бироқ ҳеч қандай натижа бўлмаган. Савол туғилади: ҳар йили куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришда наҳотки бу уй эътибордан четда қолиб кетаверган бўлса? Наҳотки уйни таъмирлашга масъул бўлган мутасадди раҳбарлар шунча йилдан бери ушбу ҳолатга панжа орасидан қараб келишмоқда?

«Гулистон» маҳалласидаги 158-уй фуқаролари ҳамон ўзларни қийнаётган муаммо бўйича мутасадди ташкилотлардан амалий кўмак кўрсатилишини умид билан кутишмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар