Трамп кортежидаги машинада муддати ўтиб кетган рақамлар аниқланди

Жаҳон 01 Июль 2017 13264

Немис журналистлари АҚШ президенти Дональд Трамп кортежидаги машиналардан бирида муддати ўтиб кетган рақамлар тақиб олинганини пайқашди. Машина яқинда АҚШдан 7-8 июль кунлари "Катта йигирматалик" саммити ўтадиган Гамбург шаҳрига етказилган ва унга немис машина рақамлари ўрнатиб қўйилган. Журналистларнинг таъкидлашича, машинага АҚШдаги доимий рақамлар устидан ўрнатилган бу вақтинчалик дипломатик рақамларнинг муддати ўтиб кетган: рақамлар фақатгина 27 июнгача амал қилган.

Германия қонунларига кўра, бундай қоидабузарлик учун 50 евро жарима кўзда тутилган. Бироқ немис ҳуқуқ-тартибот идоралари АҚШ делегацияси дипломатик иммунитетга эгалиги сабабли бу масала билан шуғулланишмайди. 

Шу билан бирга Трамп ва унга ҳамроҳлик қилаётган шахслар саммит вақтида қаерда яшашлари номаълумлигича қолмоқда. Аввалроқ Оқ уй эгаси Гамбургдаги бирорта ҳам меҳмонхонани бронлаб қўймагани маълум қилинганди, ваҳоланки саммит ўтадиган кунларга шаҳардаги меҳмонхоналардан бирортасида бўш жой қолмаган. Тахминлардан бирига кўра, Трамп Берлинда жойлашиши мумкин, бироқ у ҳолда унга Гамбургга келиш ва ортга қайтиш учун йўлга бир неча соат кетказишига тўғри келади. 

Немис нашрлари саммитнинг яна бир иштирокчиси ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан бўлишишмоқда. Hamburger Morgenpost нашри маълумотларига кўра, Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Германияга олтин сув югуртирилган шахсий самолёт трапи билан келган. Унинг делегацияси, шунингдек, Гамбургга бир нечта туя олиб келади, чунки уйидан узоқда бўлганда ҳам рационидан оғишишни истамайдиган қирол янги соғилган туя сутидан тайёрланган таомларни истеъмол қилади.  

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27340 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14392 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55554 Жамият
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 436 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 497 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 439 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1577 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4076 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Норвегия пенсия жамғармаси ҳажми 63 млрд долларга ошди
Кўпроқ янгиликлар