АҚШ президенти Дональд Трамп шу йил Жанубий Кореяга бориш таклифини мамнуният билан қабул қилганини изҳор этди, деди Жанубий Корея етакчиси  Мун Жэ-Ин.

«Мен президент Трампни шу йил Жанубий Кореяга ташриф буюришга таклиф қилдим ва у таклифимни қабул қилди», — деди Мун Жэ-Ин Оқ уйда америкалик ҳамкасби билан бўлиб ўтган музокаралардан кейинги матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, «бу ташриф икки мамлакат дўстлигини намойиш этиб, ҳар икки мамлакат ўратасидаги ҳамкорликнинг белгиси бўлади».

Дональд Трамп эса Жанубий Корея ва Cheniere компанияси ўртасида тузилган 25 миллиард долларлик битим доирасида Сеулга суюлтирилган табиий газ етказиб бериш бошланишини эълон қилди.

«Шу ойдан бошлаб умумий суммаси 25 миллиард долларлик битим доирасида Америкада ишлаб чиқарилган суюлтирилган газни Кореяга етказиш бошланади. Албатта, бу жуда ажойиб», — деган Трамп Жанубий Корея президенти Мун Жэ-Ин билан Оқ уйнинг Овалли кабинетида бўлиб ўтган музокаралар якунига бағишлаб чиқиш қилар экан.